Туркистон вилоятида маъмурий бинолар қурилишини якунлаш учун 3,2 миллиард тенге сарфланади
Бу ҳақда Миллий иқтисодиёт вазирлигининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган бюджети тўғрисидаги маълумотномада айтилади.
Умуман олганда, вазирлик томонидан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ривожлантиришга 3 йилда 237,7 миллиард тенге маблағ йўналтириш кўзда тутилган. Шу жумладан:
- «Қишлоқ – юрт бешиги» лойиҳаси доирасида қишлоқ аҳоли пунктларида ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмаси лойиҳаларини амалга ошириш учун 96 миллиард тенге;
- вилоят марказларида муҳандислик коммуникатсиялари лойиҳаларини амалга ошириш учун 42,1 миллиард тенге;
- Алмати, Астана ва Чимкент шаҳарлари чеккасида, Ақмола вилоятида ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш учун 41,5 миллиард тенге;
- моношаҳарлар ва кичик шаҳарларда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун 35 миллиард тенге;
- «Диплом билан қишлоққа» лойиҳаси учун 20 миллиард тенге;
- 3,2 миллиард тенге Туркистон вилоятидаги давлат муассасаларининг маъмурий бинолари қурилишини якунлаш учун йўналтирилади.
Маълумотларга кўра, жорий йилда Туркистон вилоятида давлат муассасаларининг маъмурий бинолари қурилишини якунлаш режалаштирилган.
Маблағларнинг 2,1 миллиард тенгеси Миллий жамғарма, қолгани эса республика бюджети ҳисобидан йўналтирилади.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай