16:12, 18 Октябрь 2022 | GMT +5
Туркистон вилоятида қуввати 900 МВт бўлган буғ-газ станцияси қурилади
ASTANA. Kazinform - Туркистон вилоятида қуввати 900 МВт бўлган буғ-газ станциясини қуриш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида «Самруқ-Қазна» миллий фаровонлик жамғармаси бошқаруви раиси Алмасадам Сатқалиев маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Туркистон вилоятида буғ-газ лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бошланди.
Жамғарма томонидан жанубий ҳудудда қуввати 900 МВт гача бўлган яна бир буғ-газ станцияси қуриш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Алмати шаҳри ва Алмати вилоятида кабел тармоқларини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида қурилиш-монтаж ишлари бошланди», — деди компания раҳбари.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай