Туркистон вилоятида қўшни давлатларда қидирувда бўлган 9 нафар гумондор қўлга олинди
TÜRKISTAN. Кazinform - Туркистон вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қўшни давлатларда қидирувда бўлган гумондорларни қўлга олди. Улар орасида қамоқдан қочиб кетгани учун халқаро қидирувга берилган жиноятчи ҳам бор.
Туркистон вилояти полиция департаменти тезкор хизмати полиция ходимлари томонидан бир қатор жиноий гуруҳлар ва ноқонуний миграция каналларига чек қўйилди. Натижада қидирувдаги жиноятчилар қўлга олинди.
Экстремизмга қарши кураш бошқармаси ва Туркистон вилояти МХҚ департаменти Чегара хизмати ходимлари ҳамкорликда чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган вақтида жиноят содир этгани учун 2017 йилдан буён қидирувда бўлган қўшни давлат фуқаросини қўлга олди. Бундан ташқари, қўшни давлатларда қидирувда бўлган 9 нафар гумондор қўлга олинди.
“Аниқланган барча фактлар бўйича терговга қадар текширувлар бошлаб, қонунда назарда тутилган чоралар кўрилди. Ноқонуний миграция каналларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш бўйича тезкор қидирув тадбирлари келгусида ҳам давом эттирилади”, — дейилади департамент хабарида.