Туркистон вилоятида кунига 7 минг дона тухум етиштирувчи паррандачилик фермаси очилади
Бугун Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сотибалди хизмат сафари билан Арис шаҳрига борди. Ташриф чоғида у бир қатор объектларда бўлиб, шаҳарнинг инвестиция муҳити билан танишди, деб хабар беради Кazinform агентлиги вилоят ҳокими матбуот хизматига таяниб.

Вилоят раҳбари дастлаб Ақдала қишлоғидаги «ROYAL» паррандачилик фабрикасида бўлди.
Фермер хўжалиги фаолияти билан танишган вилоят ҳокими тадбиркор билан суҳбатлашиб, давлат томонидан қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

«ROYAL қус» паррандачилик фермаси тухум етиштириш учун 10 минг бош парранда етиштириш ниятида.
Ишга туширилгач, бу ерда кунига 7 минг дона тухум ишлаб чиқарилади. 10 киши иш билан таъминланади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 310 миллион тенге.Тадбиркор ўз маблағи ҳисобидан 110 миллион тенге сармоя киритиб, асосий қурилиш ишлари якунига етган.
Хориждан келтирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ўрнини босиш, маҳаллий маҳсулотлар ҳажмини ошириш мақсадида тадбиркор давлат томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда қолган маблағга имтиёзли кредит олиш ниятида.
Лойиҳани амалга оширишда жаҳонга машҳур ишлаб чиқарувчиларнинг энг замонавий техника ва янги технологияларидан фойдаланилмоқда.Таъкидлаш жоизки, паррандачилик фермаси ёнида 70 бош отга мўлжалланган боқиш майдони ишга туширилган.
