Туркистон вилоятида қовунлар пишди
TÚRKİSTAN. Кazinform – Жетисайлик фермерлар полиз экинларини экспорт қилишни бошлади. Биринчи маҳсулот Россияга жўнатила бошланди.

Бугун Жетисай тупроғига экилган полиз экинларининг биринчи қатлами пишиб етди. Ҳозир деҳқонлар даладан етиштирилган ҳосилни экспортга тайёрламоқда. Улардан бири - маҳаллий фуқаро Ал-Фарабий Кузенбаев. Бир неча йилдан буён деҳқончилик билан шуғулланиб келаётган фермер Абай овул округидаги 45 гектар майдонга эрта баҳорда экин экди.

“Февраль ойида экилган қовуннинг “Бакинка” нави режалаштирилган 65 кун ўрнига, ёмғирли об-ҳаво туфайли 90 кунда пишиб етди. Бу йил қовунимиз бироз кечикди. Талаб ҳам яхши. Сув таъминотидаги қийинчиликларга қарамай, тақчиллик кузатилмади. Биринчи маҳсулотларимизни Россияга экспорт қиламиз. Нархи 1 кг учун 600 тенге. Маҳсулотларни ҳеч қандай воситачисиз ўзимиз юклаймиз ва жўнатамиз”, – дейди “Ал-Фаробий” деҳқон хўжалиги раиси Ал-Фарабий Кузенбаев.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилда туманда 20 минг гектар суғориладиган ерга экилган боғ экинларининг 16 минг гектарини полиз, 4 минг гектарини тарвуз экинлари ташкил этади. Ўтган йили 18 минг 780 гектар боғда 14 минг гектар қовун, 4 минг 600 гектар тарвуз экилди. Умумий йиғилган ҳосил ҳажми эса 514,3 минг тоннани ташкил этади.

