Туркистон вилоятида “Қизиласкер” электр станцияси ишга туширилди

Янги иншоот 5 та туман аҳолисини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркистон вилоятида “Қизиласкер” электр станцияси ишга туширилди
Фото: Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати

Келес туманида вилоятдаги энг йирик 220/110/10 кВ қувватга эга “Қизиласкер” электр станцияси очилди. Ушбу стратегик объектни амалга ошириш узоқ йиллардан буён давом этиб, жорий йилда ниҳоясига етди.

Маросимда Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди иштирок этиб, йиғилганларни тарихий воқеа билан табриклади.

“Вилоятда энергия истеъмоли суръати йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу йўналишда Туркистон вилоятида ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Шулардан бири - бугун фойдаланишга топшириладиган 220 киловольтлик “Қизиласкер” подстанциясидир. Бунгача вилоятнинг жанубий қисмида бундай қувватга эга нимстанция йўқлиги сабабли электр энергияси меъёрий талабларга жавоб бермаган, ҳамда қиммат бўлган. Эндиликда бу масалага ечим топилиб, 5 та туманнинг 800 мингга яқин аҳолиси сифатли энергия манбаи билан таъминланади. Бугун “Қизиласкер” подстанцияси ишга туширилди, келаси йилнинг январь ойида эса ушбу подстанциядан қувват оладиган 91 километрлик 110 киловольт электр тармоғини ишга туширамиз”, – деди вилоят ҳокими.

 

Туркистон вилоятида “Қизиласкер” электр станцияси ишга туширилди
Фото: Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати
Туркистон вилоятида “Қизиласкер” электр станцияси ишга туширилди
Фото: Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати

Ушбу электр станцияси орқали 5 та жанубий туманнинг электр энергияси масаласи ҳал қилинади. Хусусан, янги объект Келес, Мақтаарал, Сариағаш, Жетисай ва Шардара туманларининг 800 мингга яқин аҳолиси ҳамда ижтимоий, кичик ва ўрта бизнес объектларини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлайди.

Туркистон вилоятида “Қизиласкер” электр станцияси ишга туширилди
Фото: Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати
Туркистон вилоятида “Қизиласкер” электр станцияси ишга туширилди
Фото: Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати

 

 

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар