Туркистон вилоятида ўқитувчи томонидан қимиздан музқаймоқ тайёрланади

TÚRKİSTAN. Kazinform - 11-сонли Туркистон коллежи «Овқатланишни ташкил этиш» ихтисослиги ўқитувчиси Жадира Байдали қимиздан музқаймоқ ва совун тайёрлайди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: gov.kz

Янги лойиҳадан мақсад миллий музқаймоқ биологик қадриятларга бой ва инсон организми учун фойдали эканлигини исботлашдан иборат. Бия сутидан тайёрланган музқаймоқ бошқалардан фарқли ўлароқ, оловда пиширилади, таркиби ўзгармайди ва соф табиий маҳсулот сифатида ишлатилади.

«Бозоримизда миллий ва соғлом қимиздан маҳсулот турлари етарли эмас. Музқаймоқ ёшларга ҳам, болаларга ҳам ёқади. Бу биомаҳсулотлардан фойдаланиш халқимиз саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади», - дейди Жадира Байдали.

Коллеж ўқитувчисининг сўзларига кўра, ичимлик таркибида табиий иммунитет хусусиятига эга бўлган ва инсон саломатлиги учун фойдали табиий оқсиллар мавжуд. Бундан ташқари, Жадира Байдали саумал(янги соғилган бия сути) қўшилган совун ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. У инсон саломатлиги учун шифобахш хусусиятларга эга. Келгусида лойиҳа давлат томонидан қўллаб-қувватланади, экомаҳсулотларни Қозоғистон вилоятлари ва хорижга экспорт қилиш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар