09:37, 16 Январь 2024 | GMT +5
Туркистон вилоятида қирқ ёшли аёл уч эгизак дунёга келтирди
Тўлеби тумани Кўксаек қишлоқ округида яшовчи 40 ёшли Гаухар Бегалиева уч нафар чақалоқни дунёга келтирди, деб хабар беради Kazinform.
Чақалоқларнинг вазни 1875, 1735, 2040 грамм.
Тўлеби тумани ҳокими Тўлеген Телгараев, туман кенгаши раиси Нурлан Қойбағаров Нурмаханбетовлар оиласига ташриф буюриб, уч эгизакларни табриклади. Туман раҳбари чақалоқларга аравача ва зарур гигиена воситалари совға қилди.
Янги туғилган чақалоқларга Алинур, Айсана, Айлана деб ном беришган.
Шундай қилиб, бир ўғил, бир қизни вояга етказаётган оила бирданига кўп фарзандли оилага айланди. Онаси туман поликлиникасида ҳамшира, отаси Кўксаек 3-сонли махсус ижтимоий хизмат кўрсатиш марказида фельдшер бўлиб ишлайди.