Туркистон вилоятида Кентау шаҳрига газ берилди

Вилоят ҳокими вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб, аҳолининг мурожаат ва саволларини тинглади.
«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев бу йилги Мурожаатномасида Янги Қозоғистонни яратиш бўйича асосий вазифаларни белгилаб берди. Ҳисоботлар формати ўзгармоқда, етакчилар жамоатчилик билан эркин фикр алмашиб, долзарб масалаларни муҳокама қилмоқда. Ўйлайманки, ҳисобот кичик ва аҳоли томонидан саволлар кўп. Таъкидлаш жоизки, вилоятимиз кўплаб соҳаларда юксалиб бормоқда. Умуман олганда, вилоят марказининг Туркистонга кўчирилиши Кентау шаҳрининг ривожланишига катта туртки берди. 2021 йилда Кентау шаҳрини ривожлантириш учун 1,3 миллиард тенге ажратилди. Турар-жой бинолари модернизация қилинди. Кондаги сув сатҳини пасайтириш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилда шаҳарни ривожлантириш учун 1,6 миллиард тенге ажратилган. Кентаудаги ижтимоий ва инфратузилмавий масалаларни тизимли равишда ҳал қиламиз», - деди Ўмирзақ Шўкеев.
Учрашувда шаҳар аҳолиси ҳокимга долзарб масалалар юзасидан саволлар йўллади.
Муаллиф: Айнур Ақбаева