Туркистон вилоятида ишга тушириладиган корхонада 70 киши ишга жалб қилинади
TÜRKISTAN. Кazinform - Вилоятда янги технология асосида қуритилган мевалар ишлаб чиқарувчи корхона очилади. Янги лойиҳага Афғонистон инвесторлари ҳисобидан 1 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилади.
«Turkistan Invest» МЧЖ бошқаруви раиси Берик Кенжебаев хорижий инвесторлар билан учрашиб, музокаралар олиб борди. Натижада “Туркистон” ИТК” АЖ ва «TURKISTAN INVEST» ИЖЭЭРҲА» МЧЖ ва “Талифа” МЧЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Тадбиркорлар экобозор ҳудудидаги тайёр ишлаб чиқариш майдончаси ва сақлаш омборларида бўлди. Инвестиция лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад вилоят ҳудудидан талаб юқори бўлган қуритилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маҳаллий аҳолини мева билан таъминлашдан иборат. «Made in Kazakhstan» бренди остида қуруқ меваларни хорижий давлатларга экспорт қилинади.
Қуритилган меваларнинг кенг ассортиментини тайёрлаш мақсадида маҳаллий кооператив ва фермер хўжаликларига инновацион технологияни жорий этиш ва тарқатиш режалаштирилган. Шунингдек, кенг кўламли лойиҳа аҳолини қўшимча иш билан таъминлашга хизмат қилади. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилса, 70 нафар маҳаллий аҳоли бандлиги таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркистон вилоятида қуввати 1000 МВт бўлган буғ-газ заводи қурилиши давом этаётгани ҳақида ёзган эдик.
Янги лойиҳанинг қурилиши 2024 йилда бошланиб, 2026 йилда якунланиши режалаштирилган. Қурилиш жараёнида 2000 дан ортиқ киши вақтинча, лойиҳа тўлиқ ишга туширилгач эса 200 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланади.