Туркистон вилоятида ичкиликдан воз кечган қишлоқлар сони 20 тага етди

TÚRKİSTAN. Кazinform – Қазиғурт тумани Шарбулақ қишлоқ округида кейинги 2 йилда бирорта жиноят қайд этилмаган.

ішімдіктен бас тартты
Фото: hron.ru

Туркистон вилоятидаги 20 қишлоқ аҳолиси спиртли ичимликлардан воз кечди. Жумладан, Арис шаҳридаги - Дермене, Темиржолши, Орманди, 40-разъезд аҳоли пунктлари, Байдибек туманидаги - Туйетас, Жетисай туманидаги - Алмали, Келес туманидаги - Шуқирсай ва Мақташи аҳоли пунктлари шулар жумласидандир.

қишлоқ
Фото: Қазиғурт тумани ҳокимлиги

Бундан ташқари, Мақтаарал туманидаги - Табисти, Ордабаси туманидаги - Аққойли, Жусансай, Тўреариқ ва Кўлтоған аҳоли пунктлари, Отирар туманидаги - Қарғали қишлоғи ва Сауран туманидаги - Жуйнек, Шекербулақ аҳоли пунктлари, Тўлеби туманидаги - Алғабас, Жанубий ва Диханкўл аҳоли пунктлари, Қазиғурт туманидаги - Шарбулақ қишлоғи ҳам ичкиликдан воз кечган қишлоқлар қаторига киритилди.

Бу қишлоқ оқсоқоллари алоҳида ташаббус кўрсатиб, дўконларда спиртли ичимликлар савдосини тўсиб қўйди. Натижада жиноятчилик камайди, ёшларнинг соғлом турмуш тарзи ва спортга қизиқиши ортди.

қишлоқ
Фото: Қазиғурт тумани ҳокимлиги

Масалан, Қазиғурт тумани Шарбулақ қишлоқ округида кейинги 2 йилда бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган. Қишлоқ ҳокими ва ҳудудий участка полиция, қишлоқ оқсоқоллари ва билари ташкилотчилигида маҳаллий аҳоли йиғилиш ўтказиб, спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечишга қарор қилди.

қишлоқ
Фото: Қазиғурт тумани ҳокимлиги

Бугунги кунда Шарбулақ қишлоқ округи - “Намунали қишлоқ” тоифасига киритилган. Шу муносабат билан қишлоқдаги маданият марказида тантанали маросим бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими Азизхан Исмаилов, Туркистон вилояти полиция департаменти маъмурий полиция бўлими бошлиғи Алмас Тастанбековлар иштирок этиб, қишлоқ аҳолисига махсус “Намунали қишлоқ” гувоҳномасини тақдим этиб, ташаккурнома топширди.

Сўнгги хабарлар