Туркистон вилоятида еттинчи уч эгизак дунёга келди

TÜRKISTAN. Kazinform - Туркистонлик Арипбаевлар оиласида бирданига уч фарзанд туғилди. 27 ёшли Роза Арипбаева биринчи ўғлидан кейин 2 ўғил ва 1 қизни дунёга келтирди.

Түркістан облысында жетінші үшем дүниеге келді
Фото: Түркістан облысы ДСБ

Бир неча кун давомида шифокор назоратида бўлган чақалоқлар ва уларнинг онаси бугун уйга чиқарилди. Оила қувончига шерик бўлишга келган яқинлар туғруқхона ёнига тўпланиб, гўдакларни кўрдилар ва ўзларининг эзгу тилакларини билдирдилар.

Түркістан
Фото: Түркістан облысы ДСБ

 

Уч эгизаклар муддатидан олдин, яъни ҳомиладорликнинг 33-ҳафтасида туғилган. Улардан бирининг вазни 2 килограмм 245 грамм, иккинчисининг вазни 1 килограмм 785, учинчиси эса 1 килограмм 805 граммни ташкил этган. Уч эгизакларга Омар, Усман, Разия деб исм беришди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, дастлаб чақалоқлар тиббий ёрдамга муҳтож бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Туркистон вилояти туғилиш даражаси бўйича республикада биринчи ўринда турадиган минтақа ҳисобланади. Шу ҳудудда 6 ой ичида 25 045 нафар чақалоқ дунёга келди. Йил бошидан буён уч эгизаклар сони 7 тага етди. Бу даврда дунёга 311 эгизак чақалоқ туғилди.

Сўнгги хабарлар