Туркистон вилоятида этнос вакиллари миллий санъатни улуғлади

None
TÚRKİSTAN. Каzinform – Туркистон вилоятида этнос вакиллари дўмбира чалиш ва миллий қўшиқларни куйлаш бўйича мусобақада иштирок этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Туркистонда «Үкілі домбыра» мусобақаси бўлиб ўтди. «Миллий дўмбира» куни ва Туркистон вилояти ташкил этилганининг 5 йиллиги муносабати билан илк бор ташкил этилган тадбир вилоят ижтимоий ривожланиш бошқармаси қошидаги «Жамоатчилик келишуви» КДК ташаббуси билан ўтказилди.

Кўрик-танловда шаҳар ва туманлардаги этнос вакиллари томонидан миллий қўшиқлар , куйлар намойиш этилди. Термени моҳирона ижро этишди. Миллий қадриятларни тараннум этувчи тадбирда туманлардан келган санъаткорлар ўз санъатини намойиш этди.

Якунда энг яхши деб топилган иштирокчиларга махсус мукофотлар топширилди.

photo

Туркистон вилояти ижтимоий ривожланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бақит Ахимбетов мазкур тадбирнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

«Барчангизни «Миллий дўмбира» куни билан чин қалбимдан табриклайман. Бугунги танловда ўтмишдаги Таттимбет, Қурманғази боболар, Дина бувилар избосарлари бўлган санъаткорлар иштирок этишига ишонаман», – деди у.

Муроджон Отажонов «Анъанавий қўшиқчилик» йўналишида биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Дилноза Тожимат эгаллаган бўлса, кучли учликни Элина Букаева якунлади.

photo

«Куй чалиш» йўналишида Алина Миркамолова биринчи ўринга муносиб деб топилди. Любовь Печаикина иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин Асуман Пашага насиб этди.

Муроджон Отажонов ва Алина Миркамолова «Терма айтиш» йўналишида совринли ўринларни қўлга киритди. Шунингдек, танловда иштирок этган бошқа ижодкорлар ва уларнинг етакчилари Ташаккурномалар билан тақдирланди.

photo

photo

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар