Туркистон вилоятида етиштирилган бананлар май ойидан сотувга чиқарилади

Түркістан облысы
Фото: Ислам Алиев

TÜRKISTAN. Кazinform – Сайрам тумани Қайнарбулақ қишлоқ округидаги иссиқхона мажмуасида банан етиштирилмоқда.

Ҳамкорлик эгаси Ислам Алиевнинг сўзларига кўра, яқин 2-3 ҳафта ичида биринчи маҳсулотни татиб кўриш мумкин бўлади.

Умумий майдони 5,3 гектар бўлган иссиқхона Туркия технологиялари асосида қурилган. Ҳудудга дастлаб тажриба тариқасида 7400 дан ортиқ бананнинг “Анамуз” навли кўчатлари экилди. Сайрам тупроғида тропик мевали дарахтлар экиш учун ўғитлар ишлатилган. Ҳозир бу ерда 150 киши банан етиштирмоқда. Фермер 5 гектар иссиқхонадан минг тонна маҳсулот етиштиришни режалаштирган.

Түркістан облысы
Фото: Ислам Алиев

“Ушбу маҳсулот Қозоғистоннинг ички бозорини қоплашга йўналтирилади. Нархни ҳали белгилаганимиз йўқ. Умуман олганда, чет элдан бананнинг нархи анча арзон. Бунинг сабаби, бизда йўл харажатлари йўқ”, – дейди Ислам Алиев.

Иссиқхона мажмуаси 2023 йил июнь ойида ишга туширилган. Бу ерга техникадан ташқари Туркиядан агроном ҳам таклиф қилинган.

“Банан новдаси 10-15 йилгача ҳосил бериши мумкин. Биз май ойида биринчи ҳосилни оламиз. Бананлардан ташқари, лимон ва хурмо каби тропик мевалар ҳам экилади. Келгусида мева навларини кўпайтиришда давом этамиз”, – дейди фермер.

Түркістан облысы
Фото: Ислам Алиев
Сўнгги хабарлар