Туркистон вилоятида эртага кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 10 вилоятида шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, дея хабар бермоқда Kazinform «Қазидромет» РДКга таяниб.
None
None

Ақтўбе вилоятининг жанубида, ғарбида шамол шарқдан, шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Алмати вилоятининг жанубида ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шимоли-ғарбдан эсган шамол тезлиги 17-22 м/с етади, момақалдироқ бўлади.

Жамбил вилоятининг жануби-ғарбий, тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарбий қисмида туман тушиши кутилмоқда. Шамол жануби-шарқдан, шарқдан, шимоли-шарқдан кундузи 15-20 м/с тезликда эсади.

Қарағанди вилояти шимолида туман тушиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан, шарқдан, ғарбдан, жанубдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Қизилўрда вилояти марказида кечаси чанг бўрони, кундузи момақалдироқ, бўрон бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан, вилоят марказида шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади. Қизилўрда шаҳрида кечаси чанг бўрони кутилмоқда.

Кечаси Манғистау вилоятининг жануби-ғарбий қисмида туман тушиши мумкин. Шамол жануби-шарқдан ғарбга ўтади, кечаси вилоят шимолида 15-20 м/с тезликда эсади.

Кундузи Павлодар вилояти шимолида шимоли-ғарбий шамолнинг тезлиги 15-20 м/с бўлиши кутилмоқда.

Кундузи Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғли ва тоғ олди ҳудудларида момақалдироқ, бўрон бўлиши мумкин. Минтақанинг шимолида чанг бўрони. Шарқий шамол тоғли ва тоғ олди ҳудудларида 15-20 м/с тезликда эсади. Туркистон шаҳрида эрталаб ва кундузи момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Чимкентда вақти-вақти билан момақалдироқ ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.


Сўнгги хабарлар