Туркистон вилоятида бу йил 15 та объект фойдаланишга топширилади

Вилоят раҳбари Конгресс маркази, Ўқувчилар саройи ва стадион қурилишини кўздан кечирди. Биноларда қурилиш ишлари якунланмоқда. Бугунги кунда мебель ўрнатилмоқда, кўкаламзорлаштириш ва майсазорни тўлдириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, маънавий-маданий марказда 4та объект қурилиши якунланмоқда.
Драма театрида ташқи ва ички безатиш, муҳандислик тармоқларини ўрнатиш бўйича иш олиб бормоқда. Қурилиш ишларига 150 киши жалб қилинган. Маданият марказига замонавий театр жиҳозлари ўрнатилади.
Буюк Дашт марказида ва Х.А.Яссавий музейида муҳандислик тизимлари ва ички безатиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, илмий-оммабоп кутубхонада металл конструкцияларни ўрнатиш ва бетонлаштириш, витражларни ўрнатиш ва ички безатиш ишлари давом этмоқда. Бу ерда 50 киши иш билан таъминланган.
Вилоят раҳбари Ўмирзақ Шўкеев масъул мутасаддиларга ишни белгиланган муддатларда якунлаш ва биноларни қисқа муддатда фойдаланишга топширишни буюрди.
Умуман олганда, Туркистон вилоятида 9000дан ортиқ киши қурилиш ишларига жалб қилинган. Ҳозирда қурилиш майдонига айланган Туркистон шаҳрида 4000дан ортиқ ишчи ишлаяпти.
Муаллиф: Айнур Ақбаева