Туркистон вилоятида бу йил 105 аҳоли пункти модернизация қилинади

None
None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида жорий йилда «Қишлоқ – юрт бешиги» лойиҳаси доирасида 105 аҳоли пунктида ижтимоий ва инфратузилма лойиҳалари амалга оширилади. Туркистон вилоятига амалий ташрифи доирасида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Бауржан Омарбеков «Қишлоқ – юрт бешиги» дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди, деб хабар беради Кazinform.

ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилда бу мақсадда республика бюджетидан 16,4 миллиард тенге ажратилган.

105 қишлоқ аҳоли пунктида ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган 249 лойиҳа амалга оширилмоқда.

Улар орасида Байдибек тумани Ағибет қишлоғидаги Есиркеп батир номидаги умумий ўрта таълим мактаби ва жисмоний тарбия мажмуасини капитал таъмирлаш ишлари ҳам бор.

Байдибек тумани ҳокими ўринбосари Бағдатбек Жанғазиев «Қишлоқ – юрт бешиги» лойиҳаси доирасида 2 та мактабни таъмирлаш, иккита аҳоли пунктини газлаштириш, 6 та кўчани таъмирлаш ҳақида сўзлаб берди.

Шунингдек, Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Ордабаси туманидаги Тўрткўл қишлоғига ташриф буюрди.

У ерда «Қишлоқ – юрт бешиги» лойиҳаси бўйича жисмоний тарбия мажмуаси қурилиши давом этмоқда. Б.Омарбеков Ақбастау қишлоғидаги Жолғабас аҳоли пунктида барпо этилаётган мактаб биноси қурилиши билан танишди, Ақбастау қишлоғидаги объектларда бўлди.

Умуман олганда, ташриф давомида Туркистон вилоятининг қишлоқ аҳоли пунктларини ривожлантиришга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Туман ҳокимлари келгуси давр учун ўз режаларини тақдим этдилар.

Бундан ташқари, маҳаллий аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, қишлоқдаги муаммолар кўтарилди. Қишлоқлар томонидан кўтарилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан туман ҳокимларига қатор таклифлар берилди.


Сўнгги хабарлар
telegram