19:20, 13 Февраль 2023 | GMT +5
Туркистон вилоятида бойчечак гуллади
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида бойчечак гуллади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда Ғани Назарбек исмли эколог ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ўтирор тумани ва Арис шаҳри чегараси яқинида Сирдарё бўйида ўсган.
«Бу нормал ҳолат. У қуёшнинг исиши ва ер қатламидаги намлик туфайли ўсган. Ўтган йили январ ойида бойчечак гуллаб, суғурлар уйғонган эди. Бу йил бир ой кечикди. Бу ҳам жуда хавфли. Сабаби, кун бирданига совиса, совуқ уриб кетади», - дейди экофаол.
Ижтимоий тармоқларда чоп этилган постга ўқувчилар турли фикрларни ёзишмоқда.
Жумладан, «Баҳор янгилик, бахт, эзгулик олиб келсин!», «Баҳор келяпти. Бу шунинг нишонаси», «Наврўз нишонаси» каби мулоҳазалар мавжуд.
Фото: facebook.com/syrdaryaturkistan.motp
Муаллиф: Қайрат Зайнишев