Туркистон вилоятида бир кунда 150 га яқин бола дунёга келади

TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида бир кунда 150 га яқин бола дунёга келади. Бу ҳақда Туркистон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None

Туркистон вилояти туғилиш даражаси бўйича республикада биринчи ўринда туради. Дунёда туғилган чақалоқларнинг 60 фоизи ўғил болалар, 40 фоизи қизлардир. Вилоятда учта ҳудудий перинатал маркази фаолият кўрсатяпти. Туманда 22 та туғруқ бўлими мавжуд.

Туркистон вилоят марказига айланганидан сўнг демографик ўсиш икки баробар ортди. Аҳолиси 2 миллиондан ортиқ бўлган вилоятда сўнгги 5 йилда 237 минг 762 нафар чақалоқ дунёга келган. Бу йилига 60 мингга яқин чақалоқ дунёга келишини англатади. Бу йил эса, яъни йил бошидан буён 6 ой ичида 26 минг 706 нафар чақалоқ дунё эшигини очди.

Бундан ташқари, Туркистон вилояти уч эгизак туғилиши бўйича республикада биринчи ўринда туради. Ўтган 5 ойда 59 оилада эгизак, 2 оилада уч эгизак фарзанд дунёга келди.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар