Туркистон вилоятида бир қатор йўллар вақтинча ёпилди

TÚRKİSTAN. Кazinform – Полиция ходимлари Созақ туманидан ўтувчи Уланбел-Созақ-Екпинди ва Байдибек тумани орқали Шаян-Шолаққорғон йўли вақтинча ёпилиши ҳақида огоҳлантирмоқда, дея хабар беради Кazinform Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.
None

Бундан ташқари, вилоятнинг Арис, Қазиғурт, Ордабаси, Сайрам, Толеби, Созақ, Сауран туманларида ҳам ҳаво кескин бузилиб, тўхтовсиз ёмғир ёғиб, қор билан аралашган.

Кечадан бошлаб кучли ёмғир ва туман сабаб Туркистан вилояти полиция департаменти ходимлари ҳайдовчи ва пиёдаларни йўлларда эҳтиёт бўлиш ҳақида огоҳлантирмоқда. Ёмғир туфайли йўлда музлар пайдо бўлиши мумкин, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш керак.

Шу боис, милиция ходимлари, биринчи навбатда, белгиланган тезликни оширмаслик, масофани сақлаш ва йўл белгилари талабларига риоя қилишни тавсия қилади. Бундан ташқари, зарурат бўлмаса, узоқ сафарга чиқмаслик тавсия этилади.


Сўнгги хабарлар