Туркистон вилоятида 919 та сайлов участкаси мавжуд

Вилоятда жами 919 та сайлов участкаси мавжуд. Айни пайтда уларнинг моддий-техник жиҳозлари тайёр.
Туркистон вилояти аҳолиси ўз сайлов участкаси ҳақида керакли маълумотларни Telegram мессенжерида (https://t.me/tur_saylaw_bot) махсус ишга туширилган бот орқали билиб олишлари мумкин.
Шунингдек, Туркистон вилояти ҳокимлигининг расмий сайтида (https://tur.saylaw.kz) махсус бўлим очилди. Мазкур алоқа воситалари ёрдамида вилоятдаги исталган сайловчи 2022 йил 20 ноябр куни ҚР Президенти сайлови бўлиб ўтадиган куни овоз бериши мумкин бўлган сайлов участкаси ҳақида батафсил маълумот олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аҳоли томонидан қўшимча саволлар бўлса, 109 Call-марказига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин. Ушбу Call-марказ 24/7 ишлайди.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев