Туркистон вилоятида 9 та вилоят ва 1 та республика автомобиль йўллари ёпилган
Туркистон вилоятидаги республика аҳамиятига молик йўлда 300 дан ортиқ юк машинаси қор остида қолиб кетди, деб хабар беради Каzinform.

Ҳозирда Туркистон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қошида фавқулодда штаб ташкил этилган ва иш олиб бормоқда. Вилоятдаги республика аҳамиятига молик йўлда қор остида қолган 61 нафар йўловчи хавфсиз жойга олиб кетилди.
“Тўфон ҳали тинмаган. Вилоятдаги 9 та ҳудудий ва 1 та республика автомобиль йўллари ёпилган. Полиция, Фавқулодда вазиятлар департаменти ва йўл хизматларининг куч ва воситалари билан ишлаяпмиз. Йўлда қолган йўловчилар хавфсиз жойга олиб кетилмоқда. Вилоят аҳолисини узоқ йўлга чиқмаслик ҳақида огоҳлантирамиз”, – деди Туркистон вилояти ФВД Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Талғат Досалиев.