Туркистон вилоятида 600 нафар болага ҚР Президентининг янги йил совғалари топширилди

TÚRKİSTAN. Кazinform – Янги йил байрами арафасида Туркистон вилоятида 600 га яқин болага ҚР Президентининг табрик мактуби ва байрам совғалари топширилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Тўла би туманидаги Меҳрибонлик уйи ва реабилитация маркази ҳамда туман касалхонасига ташриф буюрган Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Бейсен Тажибаев тарбияланувчилар ва даволанаётган болаларни Янги йил байрами билан табриклади. Улар билан учрашиб, байрам табригини билдириб, Президентнинг табрик мактубини ва совғаларини топширди.

«Сизларни Янги йил байрами билан табриклайман. Орзуларингиз ушалсин. Оилаларингизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик, қут-барака тилайман»

, – деди Бейсен Даулетули болалар билан фикр алмашиб, совға-саломларни топширар экан.

Умуман олганда, Янги йил байрами арафасида вилоятдаги етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар учун 3 та таълим муассасасида 140 нафар бола, ижтимоий муассасаларда 55 нафар бола ва вилоятдаги 25 туман ва шаҳар болалар шифохоналарида даволанаётган болаларга Қозоғистон Республикаси Президенти номидан янги йил совғалари топширилди.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


Сўнгги хабарлар