Туркистон вилоятида 56 та хусусий мактаб фаолият юритмоқда
Туркистон вилоятида жами 52 мингдан ортиқ бола 1 синфга борди.
Жорий йилда 10 та янги хусусий мактаб очилиб, умумий ўқув марказлари сони 961 тага етди. Улардан 56 таси хусусийдир.
Вилоятдаги барча таълим муассасалари «Bilim Land» платформасига уланган.
Шу билан бирга, мактаб кутубхоналари ҳисобини юритиш, мактаблар ўртасида китоб алмашиш, электрон сўров тизими учун «Электрон кутубхона» платформаси жорий этилди.
2022-2023 ўқув йили учун дарсликлар харид қилиш учун 5 048 738 миллион тенге ажратилди.
Шунингдек, этишмаётган ва эскирган дарсликлар ўқувчилар сонининг кўпайишини ҳисобга олган ҳолда янгиланди.
Вилоятда 2025 йилгача босқичма-босқич 199 та мактаб қуриш режалаштирилган. Жорий йилда 59 та мактаб қуриш учун 20,7 млрд тенге ажартиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Режага кўра, йил охиригача 34 та мактаб қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилади.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев