Туркистон вилоятида 54,2 минг иш ўрни яратилди

None
None
TÚRKİSTAN. Кazinform - Ўтган йили Туркистон вилоятида иш билан таъминлаш тадбирларида 102 минг 609 киши иштирок этди, давлат ва тармоқ дастурлари доирасида 54,2 минг иш ўрни яратилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоятда 20,3 мингта, вақтинчалик 34 мингта янги иш ўринлари ташкил этилди.

Олдиндан тасдиқланган режа 135,2 фоизга бажарилди.

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида аппарат йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят иш билан таъминлаш ва ижтимоий дастурлар бошқармаси бошлиғи Асия Темирбаеванинг айтишича, ўтган йили «Enbek» давлат дастури асосида 900 нафар фуқаро қисқа муддатли ўқув курсларини тамомлаб, уларнинг 90 фоизи иш билан таъминланган.

1276 нафар фуқарога 6089,9 миллион тенге микрокредитлар ажратилиб, 1402 янги иш ўрни яратилди.

Шартномаларга кўра, микрокредитлаш жорий йилнинг март ойигача давом этади. Иш билан банд бўлган фуқароларнинг мажбурий пенсия бадаллари фуқароларнинг 83,8 фоизига ўтказилди. Бу борадаги ишлар давом эттирилиши режалаштирилган.

«Ғамхўрлик» дастури доирасида оғир аҳволда бўлган 1036 оилага 308,5 миллион тенге ҳомийлик ёрдами кўрсатилди, 33 оила уй-жой билан таъминланди.

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан иш ўринларини кўпайтириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда. «Ёшлар амалиёти» дастурини 12 ойга (амалдаги қонунчилик бўйича 6 ой) узайтириш ва иш ҳақини 91 890 тенгега ошириш таклиф қилинмоқда.

Муаллиф: Айнур Ақбаева


Сўнгги хабарлар
telegram