Туркистон вилоятида 50 нафар хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилди
Туркистон вилояти ИИБ бошлиғи Мурат Қабденовнинг кўрсатмаси билан миграция қонунчилиги бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва ноқонуний миграция каналларига чек қўйиш, шунингдек, республика ҳудудида бўлиш қоидаларини бузаётган чет эл фуқаролари ва Қозоғистон Республикаси бўйича фуқаролиги бўлмаган шахсларни аниқлаш мақсадида кўрсатмалар берилди ва махсус гуруҳ тузилди.
Шундай қилиб, 10 кун давомида мобиль гуруҳ мамлакатда ноқонуний бўлган 114 нафар Ўзбекистон фуқаросини аниқлади. Уларга нисбатан Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси билан маъмурий баённомалар тузилиб, тўпланган ҳужжатлар судга юборилди.
Шунингдек, Қозоғистонда бўлиш қоидаларини бузган 50 нафар хорижлик суд қарори билан мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилди, 4 нафар хорижлик маъмурий қамоққа олинди.
Шунингдек, чет эл ишчи кучидан ноқонуний фойдаланган 2 нафар Қозоғистон Республикаси фуқароси ҚР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 519-моддасига асосан жалб этилган. Қозоғистон Республикасининг миграция соҳасидаги қонунчилигини бузгани учун ҚР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 518-моддасига асосан 3 нафар қозоғистонлик жаримага тортилди.
Ички ишлар органлари томонидан таъкидланганидек, ҳудудда ноқонуний бўлиб турган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни аниқлаш ишлари давом эттирилади.
Фото: polisia.kz