Туркистон вилоятида 45-46 даража иссиқ бўлиши мумкин

Об-ҳаво
Фото: Pexels

TÜRKISTAN. Кazinform — Туркистон вилоятида ҳаво ҳарорати 46 даражагача кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда “Қазгидромет” РДКнинг Туркистон вилояти филиали маълум қилди.

Синоптикларнинг хабар беришича, 27—30 июн кунлари Туркистон вилоятида кун давомида ҳаво жуда иссиқ бўлади.

Вилоятнинг жанубий туманларида ҳаво ҳарорати 45-46 даражагача кўтарилиши мумкин.

“Асосий иссиқлик 27 июн куни қайд этилишини кутмоқдамиз. Ҳаво ҳарорати 41-43 даража орасида бўлади. Илтимос, жуда зарурат бўлмаса, тушлик пайтида кўчага чиқманг ёки ўзингиз билан қуёшдан ҳимояланиш воситаларини олинг. Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин”, — дея огоҳлантирмоқда Қазгидромет мутахассислари.

Шифокорлар иссиқ кунларда кўпроқ сув ичишни маслаҳат беришади. Бундан ташқари, қуёш остида жуда кўп юрмаслик тавсия этилади.

Агар терининг қизариши, иситма, кўнгил айниши, нафас қисилиши, конвульсиялар ва заифлик каби белгилар кузатилса, дарҳол тез ёрдам чақириш керак.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳавонинг кучли исиши муносабати билан ёнғин хавфининг 5-тоифаси жорий этилишини маълум қилди.

“Туркистон вилояти ҳудудида ёнғиннинг хавфли босқичига тайёргарлик кўрилди. Ускуналар ва ходимлар тайёрланди. Шунингдек, ўрмон хўжалиги, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари вакилларидан иборат мобил гуруҳлар тузилиб, рейдлар ўтказилмоқда. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз”, — деди Туркистон вилояти ФВД давлат ёнғин назорати бошқармаси бош мутахассиси Дулат Арин.

Сўнгги хабарлар