Туркистон вилоятидан 34 нафар шифокор Туркия ва Россияда малака оширди

Түркістан облысында 34 дәрігер Түркия мен Ресейде біліктілігін арттырып келді
Фото: Түркістан облысы әкімдігі

TÜRKISTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида 49 та тиббий-санитария биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаси қурилиши режалаштирилган. Унинг таркибига 20 та шифокорлик пункти, 23 та фельдшерлар ва ўрта тиббиёт пунктлари, 6 та тиббиёт пунктлари киради.

Куни кеча вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтказилган йиғилишда “Қишлоқда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш” Миллий тажриба лойиҳаси доирасида бошланган соғлиқни сақлаш муассасаларининг бугунги аҳволи муҳокама этилди. Вилоят раҳбари қурилиш ишларининг боришини қатъий назорат қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар бериб, бир қатор вазифаларни юклади.

“Соғлиқни сақлаш муассасаларида режалаштирилган капитал таъмирлаш ишлари билан танишишни топшираман. Келган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш ва ҳужжат томонини эртароқ тугатиш керак. Маълумки, вилоятимиз аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлардан биридир. Шу боис аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш жараёнида уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатаётган замонавий соғлиқни сақлаш муассасалари жуда зарур”, – деди вилоят ҳокими. 

Айни пайтда 30 та объектда қурилиш ишлари олиб бориляпти. 18 та лойиҳанинг пудратчи ташкилотлари аниқланиб, қурилиш ишларини 19 августдан бошлаш режалаштирилган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Асхан Байдувалиев маълум қилди. 45 та объект республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилди. 1 та лойиҳа хусусий тиббиёт ташкилоти томонидан ўз маблағлари ҳисобидан қуриляпти.

Жами 42 та объектни муҳандислик тармоқлари билан таъминлаш учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш кўриб чиқилди. Улардан 20 тасида қурилиш-монтаж ишлари олиб бориляпти. 2 та объект бўйича тендер ўтказилди, қолган 20 та объектда қурилиш ишларини бошлашга тайёргарлик кўрилмоқда. 
Жорий йилда 7 та соғлиқни сақлаш муассасасида капитал таъмирлаш ишларини бошлаш режалаштирилган. Айни пайтда Жетисой, Сўзоқ ва Сайрам туманларидаги учта объект давлат экспертизасидан ўтказиляпти. Улардан бири давлат экспертизасининг ижобий хулосасига эга бўлиб, давлат харидлари порталига танлов эълон қилинган, Кентау шаҳри ва Келес, Байдибек туманларида эса ҳужжатлар тартибга солиняпти.

Туркистон вилояти соғлиқни сақлаш тизимида 45 та давлат муассасаси, 756 та ташкилот ва 130 та хусусий муассаса мавжуд. Улардан 36 таси поликлиникалардир. Вилоятда 351 нафар акушер-гинеколог, 252 нафар анестезиолог-реаниматолог, 95 нафар неонатолог, 253 нафар педиатр, 6 нафар болалар кардиожарроҳлари ёрдам беряпти. 

Ўтган йили 43 нафар, бу йил 34 нафар шифокор Туркия ва Россияда малака оширди. Ўтган йили вилоят ҳокими кўмагида малакали мутахассислар тайёрлаш учун резидентурага 60 грант ажратилган бўлса, айни пайтда 37 нафар номзод тиббиёт йўналиши бўйича ўз билимини ошириб келяпти. Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш учун 650 та грант ажратилди. Жорий йилда резидентурага 139 та, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашга 600 та грант ажратилиб, айни пайтда қабул комиссиялари ишлаяпти.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар
telegram