Туркистон вилоятида 3,6 миллиард тенгелик лойиҳа маъқулланди

TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида «Қишлоқ депозити» лойиҳасини амалга ошириш учун республика бюджетидан 19,8 миллиард тенге ажратилди, дея хабар беради Кazinform.
None
Фото: gov.kz

Бугунги кунда Туркистон вилояти маъқулланган лойиҳалар бўйича республикада етакчилик қилмоқда. Аммо ҳали кўп муаммолар мавжуд. Бу борадаги ишларни тезлаштириш, қишлоқ аҳлини тадбиркорликка кенг жалб этиш зарур. Шу масала юзасидан махсус йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди мутасаддиларга ишни жонлантириш бўйича топшириқ берди.

photo

Мажлисда Туркистон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Турғанбек Оспанов ва вилоят тадбиркорлик ва саноат бошқармаси бошлиғи Нуржигит Мирзахметовнинг ҳисоботи тингланди. Лойиҳа доирасида 3 минг 220 нафар аҳолига кредит ажратиш, 3 минг 413 янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Натижада ўртача ойлик даромадни 1,5 баробар, сут ишлаб чиқаришни 40,6, гўшт етиштиришни 63,2, иссиқхонада маһсулот етиштиришни 26,2, парранда гўштини 2,4, балиқ етиштиришни 2 фоизга ошириш режалаштирилган. Бугунги кунда Туркистон вилоятида 3,6 миллиард тенгелик лойиҳалар маъқулланган.

Дастлаб, тасдиқланган ҳужжатлар рўйхати 16 деб белгиланган. Лойиҳа доирасида қоғозбозликни бартараф этиш мақсадида зарур ҳужжатлар рўйхати қайта кўриб чиқилиб, 8 тага қисқартирилди. Бу қишлоқ аҳолиси учун жуда мос келади. Вилоят тадбиркорлик ва саноат бошқармаси томонидан «Қишлоқ депозити» лойиҳаси бўйича 50 та бизнес-режа ишлаб чиқилиб, аҳолига тақдим этилди. Қишлоқда тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини очиш борасидаги ишлар давом эттирилади.

photo


Сўнгги хабарлар