Туркистон вилоятида 250 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – 2025 йилгача Туркистон вилоятида 250 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев туркистонликлар билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform вилоят ҳокими матбуот хизматига таяниб.

Аҳоли даромадларини ошириш мақсадида «Туркистон вилоятида 2022-2025 йилларга мўлжалланган аҳоли бандлигини таъминлаш харитаси» лойиҳаси тасдиқланиб, бунинг натижасида 143 минг 792 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Шунингдек, Давлат раҳбарининг ҳар 10 минг аҳолига 100 та доимий иш ўрни яратиш тўғрисидаги топшириғига асосан 8194 та янги иш ўрни яратилади.

Жорий йилда 444 та тармоқ лойиҳасини амалга ошириш доирасида 33 819 та иш ўрни яратилади. «Еңбек» дастури доирасида эса вилоятда 70 минг фуқаро иш билан таъминланади.


2022 йилда «Ёшлар амалиёти» лойиҳаси доирасида 5658 нафар фуқаронинг иш билан таъминланиши учун 6,2 млрд тенге, «Биринчи иш ўрни» лойиҳаси доирасида 386 нафар фуқаронинг иш билан таъминланиши учун 436,7 млн тенге, шунингдек, ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари учун 2765 нафар 3,4 млрд тенге миыдорида қайтарилмайдиган грантлар ажратилади.

– Вилоят аҳолиси даромадларини оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, Қозоғистоннинг ҳақиқий модернизация босқичига муваффақиятли кириши учун бутун жамият аҳил бўлиши муҳим. Ишончим комилки, биз бирдамлигимизни кучайтириш ва Янги Қозоғистонни барпо этиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни қиламиз. Мен барчани Туркистоннинг тикланиши ва ривожланишига ҳисса қўшишга чақираман, – деди Ўмирзақ Шўкеев.



Туркистонда қурилиш ишлари ҳажми 132,6 млрд тенгени ташкил қилади. Йил бошидан буён 296,2 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Товар айирбошлашнинг умумий ҳажми 148,3 мрд тенгега, январ-июн ойларида ташилган юклар ҳажми 47,2 млн тенгега етди.

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг ҳисобот йиғилиши ўзгача руҳда ўтди. 500 дан ортиқ киши ўз муаммолари билан ўртоқлашиш, ўз фикрларини билдириш учун келди. Учрашувни онлайн тарзда яна уч минг киши кузатиб борди.

Бундай форматдаги йиғилишлар доимий равишда ўтказиб турилади, дея таъкидлади вилоят ҳокимлиги.






Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


Сўнгги хабарлар
telegram