Туркистон вилояти туғилиш даражаси бўйича мамлакатда етакчилик қилмоқда
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилояти аҳолиси сони 2 140 926 кишини ташкил этди. Бу ҳақда ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги Миллий статистика бюросининг Туркистон вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нурқожа Бекжанов маълум қилди.

2023 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Туркистон вилояти аҳолиси сони 2 140 926 кишини ташкил қилди. Улар орасида шаҳар аҳолиси - 527 633 нафар, қишлоқ аҳолиси улуши 1 613 293 нафарни ташкил этади.
“Январь-ноябрь ойларида вилоятда 51 минг 145 нафар бола дунёга келди. Уларнинг 26 минг 323 нафарини ўғил болалар, 24 минг 822 нафарини қиз болалар ташкил этади. Бугунги кунда вилоят демографик кўрсаткични ошириш бўйича республикада биринчи ўринда, унинг улуши 14,3 фоизни ташкил этади”, — деди Нурқожа Бекжанов.
Бундан ташқари, маърузачи ўтган йил январь-ноябрь ойларида 10 минг 826 та никоҳ қайд этилганини айтди.
Шунингдек, 2023 йилда қайд этилган ажралишлар сони 2022 йилга нисбатан 5,6 фоизга камайган.
Будан ташқари, ўтган йил январь-ноябрь ойларида вилоятга 35 минг 953 нафар киши кўчиб келган. Уларнинг 35 минг 473 нафари Қозоғистоннинг бошқа вилоятларидан, 473 нафари ҳамдўстлик мамлакатларидан, 7 нафари узоқ хорижий давлатлардан кўчиб келган.
Умуман, вилоят бўйича миграция 40373 нафарни ташкил этди.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев