Туркистон вилояти ҳокими Буюк Британиянинг Қозоғистондаги элчиси Кэти Лич билан учрашди

TÚRKİSTAN. Кazinform – Буюк Британиянинг Қозоғистондаги элчиси Кэти Лич ва Халқаро миграция ташкилоти миссияси раҳбари Серхан Актопрак бугун Туркистонга борди.

Түркістан облысы әкімдігі
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди вилоятга ташриф буюрган меҳмонлар билан учрашиб, бир қатор масалаларни атрофлича муҳокама қилди.

Буюк Британия ҳукуматининг молиявий кўмагида Халқаро миграция ташкилоти Меҳнат ҳаракатчанлиги маркази салоҳиятини оширишга ёрдам бермоқда. Буни изоҳлар экан, Буюк Британиянинг Қозоғистондаги элчиси Кэти Туркистон вилояти салоҳиятини юқори баҳолади. Ушбу марказ Буюк Британияда ишлаш ниятида бўлган резидентларга ҳар томонлама ёрдам беради.

Түркістан облысы әкімдігі
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

ХМТнинг Қозоғистондаги миссияси раҳбари, Марказий Осиё бўйича координатори Серхан Актопракнинг айтишича, бундай марказ миграцияга тайёргарлик кўришда катта аҳамиятга эга. Унинг қайд этишича, меҳнат муҳожирлари янги муҳитга тез мослашиб, олдиндан маълумот олади.

Қайд этиш жоизки, меҳмонлар маҳаллий фуқароларни хорижий давлатларга ишлашга жўнатиш мақсадида ташкил этилган “Дастлабки ўқув маркази”нинг очилиш маросимида иштирок этади. Шу билан бирга, марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, хорижда ишлаш ниятида бўлган фуқаролар билан фикр алмашмоқда. Туркистондаги “Меҳнат ҳаракатчанлиги маркази” негизида очиладиган марказ қозоғистонлик меҳнат муҳожирларига маслаҳат ёрдами кўрсатади.

Түркістан облысы әкімдігі
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги
Сўнгги хабарлар