Туркистон вилояти: ер майдонларининг 90% дан ортиғига Марокаш чигирткасига қарши дори сепилди
ASTANА. Кazinform – ҚР Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин Туркистон вилоятига амалий ташрифи доирасида чигирткаларга қарши оммавий кимёвий кураш ишлари олиб борилаётган ҳудудлардаги далаларда бўлди, деб хабар беради ҚР Ҳукумати матбуот хизмати.

Туркистон вилояти экин майдонлари бўйича республикада биринчи 3 та вилоят қаторига киради. Ҳудудда биринчи бўлиб чигиртканинг энг хавфли тури – Марокаш чигирткасига қарши фаол кураш даври бошланди.

Жами 272 минг гектар ерга кимёвий ишлов берилади. Унинг 252 минг гектарига 19 майгача ишлов берилди, бу режалаштирилган ернинг 93 фоизини ташкил этади. Қолган 20 минг гектар майдонда кимёвий иўлов бериш ишлари яқин кунларда якунланади.
Вилоятда 360 дан ортиқ киши далаларга кимёвий ишлов бериш билан банд. Улар орасида Туркистон туман ва шаҳарлари ва бошқа вилоятлардан келган инспекторлар, мутахассислар, прогнозлаш маркази ходимлари, муаммога бефарқ бўлмаган маҳаллий аҳоли ҳам бор. Ишлар пиёда, автомобиль, самолёт ва дронларда олиб борилмоқда. Ҳаммаси бўлиб 162 минг га ердан, 107 минг га ҳаводан, 1 минг га майдонга рюкзак пуркагич билан, 1,4 минг гектар майдонга дронлар ёрдамида ишлов берилаётир.

Серик Жуманғарин чигирткаларга қарши курашиш механизмлари ва усулларини ўрганиб, зараркунандаларга қарши курашнинг бутун циклини амалга оширувчи пудратчилар билан дори воситаларини етказиб бериш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича фикр алмашди.
Эслатиб ўтамиз, Туркистон вилоятида бир пудратчи томонидан бутун хизмат кўрсатиш циклини таъминлаш пилот лойиҳаси тариқасида синовдан ўтказилмоқда. Келгуси йилда чигирткаларга қарши курашиш хизматларини республика бўйлаб марказлашган ягона тизимда харид қилишга ўтиш режалаштирилган.