Туркистон вилояти деҳқонлари қаҳратон қишда лимон териш билан шуғулланмоқда
Туркистон вилоятидаги иссиқхоналарда лимон пишиб етилди, дея хабар беради Каzinform мухбири.

Туркистон вилоятида лимон етиштириш кенг йўлга қўйилди. Махсус иссиқхонада етиштирилган тропик мева қишнинг ўртасида пишиб, мўл ҳосил беради.
Масалан, Сариағашдаги “Даян” фермер хўжалиги раҳбари Оспанали Тансиқбаевнинг лимон етиштириш билан шуғулланаётганига қарийб 10 йил бўлди. Деҳқон 60 сотих ерга 640 туп лимон кўчати ўтқазиб, кечаю кундуз парваришлади. Илдиз отишини туну-кун кузатди. Машаққатли меҳнат натижасида Сариағаш тупроғига фақат тропик зонада ўсадиган мевали дарахт экилди. Бугун фермер лимон майдонидан мўл ҳосил олмоқда.

“Ҳозир ташқарида совуқ. Агар сиз иссиқхонага кирсангиз, у жуда иссиқ. Лимон ўсиб бормоқда. Ҳиди ажойиб”, – дейди Оспанали Тансиқбаев.
Умуман олганда, Тансиқбаевларнинг оилавий тадбиркорлиги катта даромад келтирмоқда. Икки ака-ука фермер хўжалиги ишлари билан шуғулланади. Ҳосил йиғиш кампаниясида ўнга яқин киши иш билан таъминланади. Фермер савдо-сотиқ билан ҳам шуғулланади. Москва, Алмати, Астанага бориб, маҳсулотларини сотади. Бундан ташқари, КамАЗ билан келиб, олиб кетадиганлар ҳам кўп. Ордабасилик фермер Бақитжан Отанбоев эса 5 гектар ердан 40 тоннадан ортиқ ҳосил йиғди. Ҳозир узоқ-яқин шаҳарларга лимон сотишяпти.

«Елнұр-Айдар» фермер хўжалигига қарашли ернинг 4 гектарига олма, 0,5 гектарига лимон, қолган 5 гектарига қулупнай экдик. Иссиқхонага 707 туп лимон, 6 минг туп қизил олма кўчати экдик. Ҳозир 6 кишини доимий иш билан таъминлаймиз, – дейди фермер.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев