08:09, 11 Январь 2023 | GMT +5
Туркистон вилояти деҳқонлари қалампирнинг янги турини етиштиришга киришди
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида «Келес» деб номланган қалампирнинг янги тури етиштирилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Туркистон вилояти Келес туманида яшовчи Нуржан Умаров биринчи марта ярим аччиқ ва чучук (ширин) қалампирнинг дурагай турини етиштириб ва уни йиғиб олишга киришди. У бу маҳсулотга «Келес» деб ном берди. Йигирма йилдан бери қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиб келаётган тадбиркорнинг айтишича, янги турдаги кўчатларнинг вилоят иқлимига мослиги текширилиб, синовдан ўтказилди.
«8 гектар майдонда иссиқхонам бор. Унинг 2 гектарига кўчат етиштиряпман. Бугунги кунда иссиқхонада 40 киши меҳнат қилмоқда. Айни пайтда бодринг, помидор, қовоқ каби маҳсулотлар уруғини дурагайлаштириб, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга устувор аҳамият қаратмоқдамиз»
, – дейди хусусий тадбиркор.
Бундан ташқари, у ерда тарвуз, қулупнай, карам, бодринг, помидор кўчатлари тайёрланмоқда. Кўплаб фермерлар ушбу маҳсулотларга қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, қўшни Сариағаш ва Мақтаарал, Қазиғурт, Шардара туманлари аҳолиси тез-тез буюртма беришади.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев