Туркистон вилояти деҳқонлари баҳорда помидор экспортини бошлайди

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилояти деҳқонлари баҳорда помидор экспортини бошлайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Туркистон вилояти деҳқонлари баҳорда сабзавот сотишга ҳозирлик кўрмоқда.

Улардан бири - Сариағаш туманидаги Қабланбек овул округида жойлашган «Занжанижад» фермер хўжалигидир.

Бу ерда 10 киши помидор етиштириш билан мунтазам шуғулланади.

Фермерлар келаси ой Россияга 200 тонна помидор экспорт қилади.

«Бу - оилавий бизнес. 30 йилдан бери деҳқончилик билан шуғулланамиз. Ноябр ойида помидор уруғини, декабрда иссиқхонага кўчат экдик. Март ойи охирида маҳсулотни оламиз деган умид бор. Помидор экиш ва етиштириш ишлари олиб борилмоқда. Помидордан ташқари гул етиштиришни ҳам режалаштирганмиз»

, – дейди фермер Рустем Занжанижад.

Айтиш жоизки, Сариағаш тумани иқтисодиётини ривожлантиришда асосий йўналишлардан бири қишлоқ хўжалигидир.

Туманда жойлашган 683,2 гектар иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири, укроп, бақлажон, гулкарам, қулупнай, гул етиштирилмоқда.

Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Сўнгги хабарлар