Туркистон ва Чимкентда уч эгизаклар туғилди

None
SHYMKENT. Кazinform - Туркистон ва Чимкентда уч эгизаклар дунёга келди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Чимкент шаҳрида яшовчи 38 ёшли Жазира Кўшербаева ҳомиладорликнинг 32-ҳафтасида Нурсатдаги перинатал марказга олиб келинган. 21 ноябр куни шифокорлар ҳомиладор аёлга операция қилишди. Туғилган уч эгизакларнинг вазни - 1480 г, 1380 г, 1175 г.

Эрта туғилган чақалоқлар бир ойдан ортиқ вақт давомида шаҳар перинатал марказида шифокорлар назоратида бўлди.

Перинатал марказ неонатологлари йигирма беш кун давомида уч эгизакни кўздан кечириб, тиббий ёрдам кўрсатди. Асилбек, Амина ва Мадина чақалоқларнинг ҳозирги аҳволи нормал.

Уч нафар соғлом гўдак ва уларнинг онасини туғруқхона шифокорлари яхши парваришлади.

Шунингдек, туркистонлик 33 ёшли аёл уч эгизакни дунёга келтирди. Туркистон вилояти Сайрам туманида яшовчи Шаҳло Холметова 2-сонли вилоят перинатал марказида 2 қиз ва бир ўғил туғди.

Янги туғилган чақалоқларга Шукрона, Юсуф, Ифара деб ном беришди. Чақалоқлар тахминан икки килограмм вазнга эга. Эрта туғилган уч эгизаклар перинатал марказ шифокорлари назоратида.

Ҳозир она ва чақалоқларнинг аҳволи яхши

Асосий фото: Чимкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси

Фото: Туркистон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар