Туркистон ўлкасига кўчиб келган 588 нафар этник қозоқ “Ватандош” мақомини олди

Түркістан облысында 588 қоныс аударушыға «Қандас» мәртебесі берілді
Фото: qandastar.kz

TÜRKISTAN. Kazinform – Мамлакатга кўчиб келган Сариағаш, Ўрдабаси, Қазиғурт, Келес, Сайрам, Жетисай, Тулкибас, Мақтаарал, Шардара туманлари ҳамда Арис ва Туркистон шаҳарларига жойлашди. Бу ҳақда вилоят Бандликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бошқармаси бошлиғи Асия Темирбаева маълум қилди.

Йил бошидан буён вилоятга 339 оила, 588 этник қозоқ кўчиб келган. Улардан 570 нафари Ўзбекистондан, 10 нафари Тожикистондан келган. Ва 3 киши Россиядан, 5 киши эса бошқа давлатлардан кўчиб келган. Жорий йилнинг етти ойида эса Туркистон вилоятидан мамлакатнинг Шимолий вилоятларига 165 оила ёки 599 киши кўчиб кетган.

“Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан 2024 йил учун республика бўйича 7050 та квота ажратилиб, ватандошлар ва муҳожирларга давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган 7 та ҳудуд белгиланди. Улар орасида Абай, Қарағанди, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Улитау, Шарқий Қозоғистон вилоятлари бор. Ажратилган квота асосида Шарқий Қозоғистон вилоятига 9 оила, Қостанай вилоятига 3 оила, Павлодар вилоятига 78 оила, Шимолий Қозоғистон вилоятига 66 оила, Қарағанди вилоятига 1 оила, Абай вилоятига 6 оила, Улитау вилоятига 2 оила кўчиб кетди”, - деди Асия Темирбаева. 

Шунингдек, маърузачи вилоятда кам таъминланган фуқароларнинг даромадларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. 

“Вилоятда кўп болали оилалар сони 185 минг 690 нафарни ёки республикадаги барча кўп болали оналарнинг тўртдан бир қисмини ташкил этади. Кам таъминланган фуқароларнинг даромадларини ошириш ҳисобига қашшоқликни камайтириш борасидаги ишлар жорий йилда ҳам давом эттириляпти. 2024 йилга келиб камбағаллик даражасини 5,5 фоизга ёки 2023 йилга нисбатан 25 фоизга камайтириш режалаштирилган”, - деди бошқарув раҳбари. 

Жорий йилда вилоятда 116,2 минг аҳолига махсус ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун бюджетдан 9,6 миллиард тенге маблағ ажратилди. Шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимлари билан камбағаллик даражасини пасайтириш юзасидан меморандумлар тузилиб, 2024 йилга мўлжалланган махсус ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг чораклик режаси тасдиқланди. 

“Жорий йил 1 августгача бўлган ҳолатга кўра, 14 минг 160 оила ёки 84 минг 860 нафар фуқаро ижтимоий ёрдам олди, ёрдам олувчилар сони эса 19 минг 563 нафарга камайди. Бунинг учун 4,1 миллиард тенге сарфланди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кам таъминланган фуқаролар сони 61 минг 224 нафарга ёки 41,9 фоизга камайган, – дейди Асия Темирбаева. 

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар
telegram