Туркистон телеканалида “сунъий интеллект” дастури бошланди
Туркистон телеканалида “сунъий интеллект” махсус кўрсатув олиб боришни бошлади, деб хабар беради Kazinform.

Куншуақ Табиғатқизи исмли “робот” қиз ҳозирча об-ҳаво маълумоти бўлимини бошқармоқда. Уни биринчи марта кўрган одам унинг мафтункор кўринишига, сўзлашув услубига қараб, “сунъий интеллект” эканлигини билмайди ҳам.
“Маош тўламаймиз, касал бўлмайди, овозини йўқотмайди, бўянмайди. Қайси томондан қарасангиз ҳам самарали. Биз об-ҳаво прогнози матнини олдиндан ёзамиз ва "сунъий интеллект" яратувчи дастурга кичик ҳақ тўлаймиз. Куншуақ Табиғатқизи эфирга чиқади ва дастурни юқори савияга олиб чиқади”, - дейди телеканал директори Жанаҳмет Ағибаев.
Жамоа аъзолари робот қизни “Куншуақ Табиғатқизи” деб аташган, чунки у об-ҳаво маълумотларини тақдим этади.
Келгусида телеканал раҳбарияти “сунъий интеллект” лойиҳасини иккинчи дастур бошловчиси учун синовдан ўтказади. Агар лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, робот бошловчиси томошабинларни қизиқарли янгиликлар билан таништиради.
Посмотреть эту публикацию в Instagram