20:55, 28 Июль 2022 | GMT +5
Туркистон шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши 65 фоизга камайди
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши 65 фоизга камайди. Бу ҳақда вилоят табиий ресурслар ва табиатдан фойдаланишни тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Қайрат Абдуалиев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
Туркистон вилояти ҳудудида ҳаво сифатини автоматик назорат қилувчи 5 та қурилма мавжуд. Улардан 3 таси Туркистон шаҳрида, биттаси Кентауда ва биттаси Састўбе қишлоғида ўрнатилган. Ўлчовлар ҳар 20 дақиқада онлайн тарзда амалга оширилади ва натижаларни мобил илова орқали кўриш мумкин.
Келажакда Сариағаш ва Шардара туманларида автоматлаштирилган станциялар ўрнатилади.
«Туркистонда хиёбонлар кенгайиб бормоқда. Ариқлар қайта тикланиб, мўл-кўл майсазорлар барпо этилмоқда. Шунингдек, хусусий сектор ва кўп қаватли уйларнинг 90 фоиздан ортиғи табиий газга уланди. Келажакда экологик вазиятни яхшилаш бўйича тегишли ишлар амалга оширилади», — деди Қайрат Абдуалиев.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев