Туркистон шаҳрида 812 та видеокамера ишламоқда

Туркистон шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида 812 та видеокузатув камераси ишга туширилди.
«Ғалаба» истироҳат боғи, «Олтин Ўрда» автобекати, «Карвон сарой» савдо мажмуаси, «Қуаниш» бозори, Таукехон шоҳ кўчаси, С. Ерубаев, М. Тинишқулов, Тўле би, Нишонов кўчалари, Туркистон темир йўл вокзали ҳудудида ўрнатилган.
Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари хавфсизлигини таъминлаш, шаҳарда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ўрнатилган камералар 24/7 кун ишлайди. Видеони сақлаш муддати 30 кун.
Бундан ташқари, шаҳарда хавфсизликни кучайтириш мақсадида 11 та фавқулодда ҳолат тугмаси ўрнатилди. Бахтсиз ҳодисалар юз берган тақдирда тугмачаларни босиб Туркистон вилояти ИИБ «Фавқулодда вазиятларни бошқариш маркази» ходимига бевосита мурожаат қилишингиз ва ёрдам сўрашингиз мумкин. Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ҳудудидаги «Гуллар», «Ипак йўли», «Ғалаба» истироҳат боғлари ҳамда «Карвон сарой» мажмуаси ҳамда кичик арбатда бундай тугмалар фаоллаштирилган.