Туркистон полиция ходимларига замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган 250 дан ортиқ автомашина берилди
Маросимда Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди, Туркистон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полиция генерал-майори Мурат Қабденов ва шахсий таркиб ходимлари иштирок этди.
Вилоят ҳокими ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини табриклаб, янги автомашиналар калитларини топширди.
Йил бошидан буён Туркистон вилояти ИИБ ходимларига 252 та янги хизмат автомашиналари калитлари топширилди. Уларнинг бир қанчаси бугунги тантанали маросимда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига тақдим этилди. Жумладан, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва маҳаллий ҳокимлик кўмагида вилоят патрул полицияси ходимлари – 94 та, участка полиция инспекторлари – 64 та, вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналари – 12 та, туманлар тергов бўлимлари ходимлари – 17 та, навбатчилик бўлинмалари – 20 та хизмат автомашиналари билан таъминланди.
Ички ишлар ходимларига берилган автомашиналар замонавий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Овоз кучайтиргич қурилмаси ва рацияси мавжуд. JPS тизими орқали транспорт воситаларининг йўналиши марказлаштирилган ҳолда назорат қилинади.