Туркистон бутунлай газ иситиш тизимига ўтади

TURKISTAN. Kazinform – Туркистон бу йил тўлиқ газ иситиш тизимига ўтади, деб хабар беради Kazinform Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

«Туркистон шаҳридаги барча иситиш қозонлари газ иситиш тизимига ўтказилади. Ушбу ишлар жорий иситиш мавсумидан олдин бажарилиши керак. Марказий қозонхоналарни қаттиқ ёқилғидан табиий газга ўтказиш туфайли шаҳримизнинг асосий муаммосига айланган экологик муаммо ҳал қилинади», - деди вилоят раҳбари Ўмирзак Шўкеев.





Бундан ташқари, вилоят ҳокими шаҳарнинг маданий ва маънавий маркази ҳудудини ободонлаштириш ишлари билан танишди. Айни пайтда бу ерда муҳандислик инфратузилмаси қурилиши, сув таъминоти ва канализация тизимларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, вилоят раҳбари маданият ва истироҳат боғларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бугунги кунга келиб, бу ерда муҳандислик инфратузилмаси тизимларининг монтаж ишлари 80% якунланди. Бундан ташқари, йўлка плиталари ётқизилиб, фавворалар барпо этилди.



Сўнгги хабарлар