Turkish Open Қозоғистон спортчилари учта медални қўлга киритди
9-14 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида таэквондо бўйича G-1 тоифасида – Turkish Open 2024 халқаро турнири бўлиб ўтди ва унда маҳаллий таэквондочилар учта совринни қўлга киритди, деб хабар беради Каzinform.

“Мусобақада бутун дунёдан 500 нафардан ортиқ таэквондочи иштирок этди. Спортчиларимиз маҳорат ва ғалабага ирода кўрсатишга муваффақ бўлди. Аёллар ўртасида 73 килограммгача бўлган вазн тоифасида Жансель Дениз кумуш медални қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида 63 килограммгача вазн тоифасида Самирхон Абабакиров кумуш медаль соҳибига айланди. Спортчимиз финал йўлида Токиодаги Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори Михаил Артамонов устидан ишончли ғалабага эришди.
Руслан Жапаров ҳам 87 килограммдан юқори вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Бундай нуфузли мусобақада 2 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритиш яхши натижа, деб ўйлайман.
Олдинда саралаш турнири турибди, бу турнирда спортчиларимиз олдида ёрқин ва муваффақиятли ўйинлари билан ҳамюртларини хурсанд қилиш вазифаси турибди”, – дейди Қозоғистон таэквондо федерацияси бош котиби Олжас Бесбаев.
Таэквондочилар учун бу йилги асосий мақсад Олимпиада ўйинларига лицензияларни қўлга киритишдир.