Turkish Airlines 13 йилдан сўнг Дамашққа парвозини қайта бошлади
ASTANA. Kazinform – Turkish Airlines компаниясига қарашли суриялик йўловчиларни олиб кетаётган самолёт 13 йил ичида биринчи марта Дамашқ халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда Сурия давлат ахборот агентлиги САНА хабар берди, деб ёзади Синьхуа.

Аэропортда уюштирилган матбуот анжуманида Сурия Ташқи ишлар ва экспатрианттар вазири ёрдамчиси Аҳмад Дуҳан парвозларнинг қайта бошланганини олқишлади ва “Туркия ҳукумати ва халқига Сурия халқи билан бирга бўлгани учун” миннатдорчилик билдирди.
Аҳмад Дуҳан икки томонлама муносабатларнинг "чуқур илдизларига" урғу бериб, тўғридан-тўғри ҳаво қатновининг қайта тикланиши "янгиланган ҳамкорликнинг бошланиши" ва ватанига муносиб қайтишни истаган хориждаги сурияликлар учун умид нури эканлигини айтди.
Turkish Airlines компанияси Бош директори Билал Экши, парвозларнинг қайта тикланиши Сурия, унинг халқи ва бутун минтақа манфаатларига хизмат қилишини айтди.
Дамашққа турк авиакомпанияси билан келган Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Нуҳ Йилмаз ҳаво қатновининг жонланишини “тарихий лаҳза” деб атади ва бу Дамашқни бутун дунё билан қайта боғлашини таъкидлади.