Турк маданияти ва мероси жамғармаси Нидерландия қироллигида байрам тадбири ўтказди

Маданият
Фото: Турк маданияти ва мероси жамғармаси

Гаагада туркий дунёнинг буюк арбоби, Озарбайжон миллий етакчиси Гейдар Алиев таваллудининг 100 йиллиги, Туркия Республикаси ташкил топганининг 100 йиллиги ва Қозоғистон ҳукмдори Султон Бейбарс таваллудининг 800 йиллиги муносабати билан махсус тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

Тадбир Халқаро Турк маданияти ва мероси жамғармаси томонидан Қозоғистон, Озарбайжон ва Туркиянинг Нидерландия қироллигидаги элчихоналари ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда ҳукумат вакиллари, Нидерландия қироллиги депутатлари, мамлакатда рўйхатдан ўтган дипломатик корпус ва диаспора вакиллари иштирок этди.

Жамғарма президенти Гунай Эфендиева бу йил туркий дунёда амалга оширилаётган лойиҳалар муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Айниқса, замонавий мустақил Озарбайжоннинг асосчиси, умуммиллий етакчи Гейдар Алиевнинг 100 йиллигини нишонлади.

Гейдар Алиев бутун дунёга давлатнинг ҳудудий яхлитлигини таъминлаган доно ва узоқни кўра оладиган сиёсатчи сифатида танилган. Унинг республика тарихидаги алоҳида хизмати шундаки, у дунё мамлакатлари, жумладан, туркий тилли давлатлар билан сиёсий, иқтисодий, маданий-адабий алоқалар ўрнатган.

Жамғарма президенти Туркия Республикаси ташкил топганининг 100 йиллиги билан табриклар экан, мамлакатнинг марказий давлат сифатидаги мавқеи, сўнгги ўн йил ичида халқаро майдонда эришган ютуқларини таъкидлади.

Гунай Эфендиева, шунингдек, Қозоғистонни буюк ҳукмдор Султон Бейбарс таваллудининг 800 йиллиги ҳамда миллий байрам – Республика куни билан табриклади. Жамғарма раҳбари мамлакатда қисқа вақт ичида амалга оширилган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ижобий самаралар берганини қайд этди.

Тадбирда иштирок этган дипломатлар жамғарманинг қадимий турк маданий меросини асраб-авайлаш ва тарғиб этишга қаратилган фаолиятини юқори баҳолади. Бундан ташқари, турк жамиятининг обрўси ошиб бораётганини таъкидлади.

Байрам тадбири доирасида етти туркий давлат – Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, Туркманистон ва Венгриядан келган профессионал созандалардан ташкил топган “Етти гўзал” мусиқий гуруҳи томонидан концерт ташкил этилди.

Сўнгги хабарлар