Турк курашидан қозоғистонликлар ҳисобида учта кумуш медаль бор
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида ўтказилган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг аширтмали аба гюреши якунланиб, тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мусобақа “Алау” муз саройида ташкил этилди.
“Мен ғалабани чиндан ҳам ҳис қилмаяпман, иккинчи ўринни олганимдан хафаман. Олтин медални қўлга киритиш учун тўлиқ имкониятим бор эди, аммо турк халқининг кураши бўлгандан сўнг туркиялик рақибим ғалаба қозонди. Тўғрисини айтсам, кўп тайёргарлик кўрганим йўқ, аширтмали аба гюреши бўйича биринчи марта қатнашяпман”, — деди аширтмали аба гюреши ўйинлари кумуш медали совриндори Адилет Ахметқали тақдирлаш маросимидан сўнг агентлик мухбири билан суҳбатда.
Унинг фикрича, аширтмали аба гюреши ўз қоидалари билан бошқа кураш турларидан ажралиб туради. Ушбу спорт турида Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон терма жамоалари кучли саналади.
Шуни таъкидлаш керакки, аширтмали аба гюреши турк халқининг миллий ўйини ҳисобланади. Финал мусобақасида уч нафар қозоғистонлик совринли ўринларни қўлга киритди.
Ернур Сулайман - кумуш (60 кг);
Адилет Ахметқали - кумуш (70 кг);
Айдос Ғалимов – кумуш (90 кг).
Мукофотга келсак, биринчи ўринга 500 000 тенге, иккинчи ўринга 300 000 тенге ва учинчи ўринга 200 000 тенге сертификат берилди.
Эслатиб ўтамиз, V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг аширтмали аба гюрешида 19 давлатдан 74 нафар спортчи куч синашди.