Турк компанияси Қозоғистонда олтин конларини қидириш билан шуғулланади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Туркиянинг тоғ-кон компаниялари геология-қидирув йўналишида қўшма лойиҳани бошлади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб хабар беради.

Лойиҳанинг мақсади - истиқболли фойдали қазилма конларини аниқлашдан иборат.

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги кўмагида «Тау-Кен Самруқ» миллий тоғ-кон компанияси» АЖ бошқаруви раиси Бақит Ширшикбаев ва D Mineral директорлар кенгаши раиси ўринбосари Ильхан Пойраз қўшма ҳужжат имзоладилар.

Геология-қидирув ишлари муваффақиятли амалга оширилгач, манфаатдор томонлар қўшма корхона ташкил этишни режалаштирмоқда.

«Асосий шартнома имзолангандан сўнг, ҳар икки томон геология-қидирув ишлари учун лицензия олади ва қўшма корхона ташкил этиш режасини амалга оширишга киришади. Шу билан бирга, қўшма лойиҳа олтин конларини қидиришга қаратилганини ҳам таъкидлаш лозим. Маълум бўлдики, турк томони геология-қидирув ишлари учун маблағ ажратиш масъулиятини ўз зиммасига олди», - дейилади ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, D Mineral компанияси Dimin Group (Туркия) холдинги таркибига киради. Асосий фаолияти темир рудаси ва мис қазиб олишдир.


Сўнгги хабарлар
telegram