Турк компанияси Қозоғистонда 5 минг тонналик сабзавот сақлаш омбори қуришни режалаштирмоқда
ASTANA. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ермек Кенжеханули «Saraylım Tarım» компанияси бошқаруви раиси Ылыджа Мустафо билан учрашув ўтказди, дея хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб.

Учрашувда томонлар инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
«Saraylım Tarım» корхонаси Туркия Республикасида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш соҳасида етакчи ҳисобланади. Корхона омборларининг қуввати йилига 14 минг тонна мева сақлаш, қайта ишлаш қуввати йилига 35 минг тоннани ташкил этади.
Корхона маҳсулотлари дунёнинг 18 давлатига экспорт қилиниб, Қозоғистонда сиғими 5 минг тонна бўлган сабзавот сақлаш омбори қуришдан манфаатдор. Лойиҳа қиймати қарийб 15 миллион долларни ташкил этади.
Шунингдек, сирка ва сабзавот консервалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида. Лойиҳага киритиладиган сармоя миқдори 15 миллион долларни ташкил этади.
Ылыджа Мустафонинг айтишича, лойиҳа Алмати вилоятида амалга оширилади, қозоғистонлик ҳамкор аниқланган.
Ўз навбатида вазир ўринбосари инвесторларга кўрсатилаётган давлат қўллаб-қувватлаши, берилаётган субсидиялар, имтиёз ва преференсиялар ҳақида сўзлаб берди.
“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лойиҳани амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр”, – деди Ермек Кенжеханули.