Турк инвесторлари Ақтўбеда транспорт-логистика маркази қуради

AQTÓBE. Kazinform - Ақтўбе шаҳрида туркиялик инвесторлар маблағлари ҳисобидан транспорт-логистика маркази қурилади, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
None

Ақтўбе вилояти ҳокими Ондасин Оразалин қиймати 50 миллион долларлик транспорт-логистика маркази қурадиган Туркиянинг «S Sistem» компанияси президенти Ҳусайн Барлинни қабул қилди. Марказда компания қурадиган ҳаво маркази бўлади.

«Ақтўбе вилояти транзит маркази сифатида катта истиқболга эга. Ўз навбатида биз ҳам лойиҳага муносиб кўмак берамиз», - деди вилоят ҳокими Ондасин Оразалин.

Ўз навбатида, Ҳусайн Барлин минтақадаги транспорт-логистика инфратузилмасига сармоя киритишга қизиқиш юқори эканлигини таъкидлади.

«Логистика маркази Қозоғистон ва қўшни давлатлар ўртасидаги товар ва юк айланмасини оширади. Ишончим комилки, бу Ақтўбе вилояти ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади», — деди Ҳусайн Барлин.

Учрашув давомида томонлар инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова

Сўнгги хабарлар